Навбатдаги Халқаро мақом санъати фестивалини Бухорода ўтказиш таклиф этилди

0

ЎзЛиДеПдан президентликка номзод Шавкат Мирзиёев бухоролик сайловчилар қаршисида маърузасини давом эттираркан, Бухоро – миллий санъатимиз ва маданиятимизнинг қадимий марказларидан бири эканлигини эътироф этиб, бу борада ҳам ўз таклифларини берди, дея хабар қилмоқда “Даракчи” мухбири Сардорбек Раҳмонқулов.

“Мақом санъатининг гултожи бўлмиш “Шашмақом”нинг оламшумул шуҳрат топишида ушбу заминнинг ҳиссаси беқиёсдир. Навбатдаги Халқаро мақом санъати фестивалини Бухорода ўтказсак, дунё мақом усталари шу ерда жамулжам бўлса, бу албатта гўзал ва тарихий анжуман бўлади”, деди амалдаги президент.
Маълумот учун, Ўзбекистонда  Халқаро мақом санъати фестивали илк бор 2018 йил сентябрь ойида Шаҳрисабз шаҳрида бўлиб ўтган эди.

Уч йил аввал олий диний таълим муассасаси сифатида қайта тикланган Мир Араб мадрасаси фаолият бошлаганига келгуси йилда ҳижрий йил ҳисоби бўйича 500 йил тўлади.

Шавкат Мирзиёев ўз маърузасида шу муҳим санани ҳам халқаро миқёсда нишонлаш лозимлигини таъкидлаб ўтди.

loading...