Шавкат Мирзиёевнинг бухоролик сайловчилар билан учрашуви бошланди

0

Модератор—Самойдин Ҳусенов (1996-2011 йилларда Бухоро вилоятига ҳокимлик қилган) номзод ҳақида сўзлар экан, Бухоро ҳаётидаги табиий ва техноген офатларни ёдга олди:

“… Шавкат Миромонович Бухоронинг ҳар бир кўчасини билади. Когонда техноген фалокат бўлганида кечаси 3 да хабарлашиб, тонгда 6.30 да учиб келганcиз(номзодга қарата). Бухороликлар билан бирга бўлиб, 75 кун давомида кеча-ю кундуз фалокатнинг оқибатларини барҳам беришда жонбозлик кўрсатгансиз, куч-қувват сарфлагансиз. Ўшанда пул йўқ, ресурс йўқ, ҳеч нарса йўқ эди. Кўчама кўча юриб, маҳаллама маҳалла юриб, зарар кўрган ҳудудларга кўрсатган ёрдамингизни бухороликлар унутмайди. Олот ва Қоракўлда бўлиб ўтган табиий офатни ҳам тилга олмасак бўлмайди. Бундай офатни ҳеч кўрмаган эдик. Ўша куннинг ўзида Олотга етиб келиб, Қоракўлни кўриб ўргандингиз. Кўп ўтмасдан одамлар учун ҳамма шароит яратиб берилди. Бугун имкониятдан фойдаланиб, Олот ва Қоракўл жуда кўркам ҳолатга келтирилгани учун бухороликлар номидан миннатдорлик билдираман».

loading...