«Хафа бўлдим». Рустам Каримов экранда кўринмай қолганининг сабабини айтди

0

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Рустам Каримов нима сабабдан экранда кўринмай қолганининг сабабини айтди.

Унинг сўзларига кўра, «Тақдир йўллари» номли фильмда бош ролни ижро этган. Лекин режиссёр унга жуда кам миқдорда гонорар ёзган. Шундан сўнг актёр қаттиқ ҳафа бўлган.

«Йўқ мен хафа бўлдим. Телевизорда бир нарса олинди. Телефон қилиб ўйнаб беринг дейишди. Мен ҳовли қуряпман, боролмайман. Хафа бўлмайман. Бошқа сафар дедим. ‘Тақдир йўллариʼ деган нарса олинди. Икки кундан кейин яна телефон қилди. Эргаш деган режиссёр бор эди. Рустам ака сиз ўйнаб беринг деди. Ҳовлингизни бир томонини кўтарар деди. Буни укамга айтдим. Бора қолинг ака деди. Уч ярим ой қийнади. Ҳар куни эрталаб олиб кетади, сочимни оқартиради. Суратга олиш тугагандан кейин бугалтерияга борсам, 58 сўм ёзибди. Мен бош қаҳрамонни ўйнаганман дедим. Ҳовлингизни бир ёғини кўтаради деган одам. Ёмон хафа бўлдим. Бир ҳафтадан кейин Эргаш телефон қилди. Рустам ака бугун ‘Худсоветʼ кўряпти келиб кетасиз деди. Эргашни роса урушдим. Сен актёрни шунчалик хор қиляпсанми. Уч ярим ой учун 58 сўм ёздингми дедим. Жим бўлиб қолди. Ундан кўра текинга ўйнаб бер демисанми дедим. Рустам ака сиз 58 сўм олибсиз. Биз ўшани ҳам олмадик деди», — дейди актёр.

loading...