Хоразмда аёл инстаграмдаги беҳаё суратларни ўчириб ташлаш учун танишидан 5 минг доллар талаб қилди

0

Хоразм вилоятида аёл танишини “шантаж” қилди.

Маълум бўлишича, аёл танишининг номига инстаграмда аккаунт очиб, унга беҳаё суратларни жойлаган. Сўнгра аёл ушбу суратларни ўчириб ташлаш учун ундан 5 минг доллар талаб қилган. Аёл танишининг акаси орқали айтилган пулларни олаётганда ушланган.

Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган.

loading...