Юқоричирчиқда дўсти билан пойга ўйнаган йигит «авария»га учраб, ҳалок бўлди

0

Ижтимоий тармоқларда «Юқоричирчиқ туманида дўсти билан пойга ўйнаган 2003 йил туғилган йигит халок бўлди»сарлавҳали видео хабар тарқалди.

ЙҲХББ Тошкент вилоятида содир бўлган мазкур ҳодиса тафсилотларини маълум қилди.

Қайд этилишича жорий йилнинг 1 сентябрь куни соат 14:00 ларда, Тошкент вилояти, Юқоричирчиқ тумани ҳудудидан ўтган 4P-15 «Қизилтоғ-Янгибозор» автомобиль йўлининг 67-километрида ҳайдовчи, 2003 йилда туғилган М.М. (ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган) «Ваз-2107» русумли автомобилда «Янгибозор-Паркент» йўналишида ҳаракатланаётиб рул бошқарувини йўқотади.

Оқибатда йўлдан чиқиб кетиб, чап томонда бўлган бетон деворга урилади.

Натижада, ҳайдовчи М.М. оғир тан жароҳатлари туфайди шифохонада вафот этган.

«Мазкур ЙТҲ юзасидан Юқоричирчиқ тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Барча ота-оналардан ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган фарзандларига автомобиль бошқаришга рухсат бермасликларини сўраймиз»,-дейилади хабарда.

loading...