Болгария соҳиллари яқинида Туркиянинг кимёвий модда ортилган кемаси чўкиб кетди

0

Болгариянинг Қора денгиз соҳили шимолий қисмида Туркиянинг бортида 3 минг тонна карбамид моддаси бўлган Vera Su кемаси чўкиб кетди, деб хабар берди Euractiv.

Болгария денгиз маъмурияти ижрочи директори Венцислав Ивановнинг сўзларига кўра, кема корпусида тешиклар аниқланган.

Болгария ҳукумати юк бўлинмасидаги карбамидни чиқариб олишга умид қилмоқда, аммо об-ҳаво шароитининг ёмонлиги операцияни мураккаблаштирмоқда.

Карбамид денгиз сувига қўшилганида денгиз жониворлари ҳаёти учун хавфли бўлган токсинлар ишлаб чиқарувчи фитопланктонларни ҳосил қилади. Токсинлар денгиз маҳсулотлари таркибида йиғилиб, инсон ҳаётига ҳам хавф солиши мумкин.

РБК

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here