Европа Иттифоқи Афғонистон ва унга қўшни давлатларга 1 миллиард евролик ёрдам кўрсатади

0

Еврокомиссия президенти Урсула фон дер Ляйен “Катта йигирматалик”нинг Афғонистон бўйича учрашувида афғон халқи ва Афғонистонга қўшни давлатларга 1 миллиард евролик ёрдам пакети ажратилишини эълон қилади. Бу ҳақда Еврокомиссия матбуот хизмати маълум қилди.

“Биз Афғонистонда гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий таназзулни бартараф этиш учун имкони бор ишни қилишимиз лозим. Биз буни иложи борича тезроқ амалга оширишимиз даркор”, деб айтган фон дер Ляйен.

Еврокомиссияда таъкидланишича, афғонлар “толибларнинг хатти-ҳаракатлари учун ҳақ тўламасликлари керак”. Ёрдам пакети афғон халқи ва афғонларга ёрдам кўрсатган қўшни давлатларга мўлжалланган.

Жумладан, ажратиладиган маблағлардан 300 млн евро Афғонистонда коронавирусга қарши эмлаш ишларига ва инсон ҳуқуқлари ҳимоясига, 250 млн евро соғлиқни сақлаш тизимига, қолган маблағлар эса Афғонистонга қўшни давлатларни қўллаб-қувватлашга ва хавфсизликни оширишга йўналтирилади.

Шу билан бирга, Европа Иттифоқининг Афғонистоннинг ривожланишига мўлжалланган ёрдами музлатилган ҳолда қолади.

korrespondent.net

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here