Грузияда болалар орасида хавфли инфекция кўпаймоқда

0

Грузияда ўсмирлар орасида коронавирус кучаймоқда. Бу синфлар ва мактабгача таълим муассасаларида ўқув жараёнининг бошланиши билан боғлиқ экани айтилмоқда.

– Мактаб ва болалар боғчалари очилганидан кейин касалланишлар сони кескин ошди. Бу, айниқса, сўнгги бир неча кун ичида яққол сезилмоқда. Шифохонада беморлар сони ортиб бормоқда, – деди Цицишвили номидаги болалар шифохонаси директори Давид Рехвиашвили “Имеди” телеканалига берган интервьюсида.

Таъкидланишича, айни пайтда Цицишвили шифохонасида 150 га яқин ўсмир бемор ва уларнинг ота-оналари даволанмоқда.

“Грузия янгиликлари” агентлиги хабар беришича, 23 нафар бола жонлантириш бўлимида бўлиб турибди. Пойтахт Тбилисида коронавирус туфайли 55 та болалар боғчаси 12 кунга ёпилган, 7 та мактаб ва 90 та хусусий синфлар масофадан туриб ўқиш тизимига ўтган.

uza.uz

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here