Жаҳонгир Аҳмедов Матёқуб Матчонов билан боғлиқ сирни айтди

0

Режиссёр, cценарист, оператор Жаҳонгир Аҳмедов Матёқуб Матчонов ҳибсга олингандан сўнг ижод қилолмай қолганини айтди.

Унинг сўзларига кўра, актёр туҳматга учраган. Режиссёр айнан шу воқеадан кейин ижоди тўхтаб қолганини айтди. Жаҳонгир Аҳмедов буюртма берганларнинг пулини ишлатиб қўйганини лекин тирикчилик учун ҳам ишлай олмаганини таъкидлади. У Матёқуб Матчоновнинг судига борганда киролмаганини маълум қилди.

«Ўзбекистон халқ артисти унвонига арзидиган меҳнати билан қилган одам бирдан туҳматга учраса, энг хор даражага олиб тушилса бу тасавуурга сиғмайдиган нарса эди. Мен бир сирни айтаман, Матёқуб аканинг бошига шу иш тушгандан кейин менинг ижодим тўхтаб қолди. Тирикчилик учун ҳам ёзишим керак эди. Иккита фарзандим бор. Буюртмалар келяпти. Майли ўзингиз суратга олмасангиз ҳам мана шуни ёзиб беринг, бу cценарийни кўриб беринг, юмор қўшиб беринг, охирини ноодатий қилиб тугатиб беринг мана пули дейишган. Мен у пулни олиб рўзғорга ишлатяпман. Болларимга ишлатяпман. Лекин бирортасини ёзолмаяпман. Қандайдир бир нарса узилгандай бўлди. Ҳаттоки, эслайман судга борганман. Лекин киролмаганман. Битта мен эмас Матёқуб аканинг оила аъзоларидан ҳам кимлардир киролмай қолди. Жуда катта тўполон бўлди», — деди режиссёр.

loading...