Карам ва кўкатлардан ёқимли қуймоқлар тайёрлаймиз

0

Карамли қуймоқлар ҳар қандай начинка билан ажойиб таъмни уйғунлаштиради. Албатта, тайёрлаб кўринг.

Керакли маҳсулотлар:

карам — 200 грамм;
тухум — 2 дона;
ун — 2 ош қошиқ;
сув — 2 ош қошиқ;
ўсимлик ёғи — 1 чой қошиқ;
туз, кўкатлар.
Тайёрланиш жараёни:

Карам ўртача тўғралиб, блендер ёрдамида майдаланади.
Кўкатлар майда тўғралади.
Карам, кўкат, тухум, ун, сув ва туз яхшилаб аралаштирилади.
Товада ёғ яхшилаб қиздирилади ва оз-оздан қуймоқ хамири қуйилади. Ҳар икки томони қизаргунга қадар 1—2 дақиқа давомида пишириб олинади.

loading...