Сайловчилар билан учрашувлар янги форматларда ташкил этилмоқда

0

Айрим ижтимоий тармоқларда президентликка номзодларнинг сайловолди учрашувлари номигагина, саҳналаштирилган тарзда ўтказилаётганлиги қайд этилмоқда. Эксперт сифатида партиялардан президентликка номзоларнинг сайловолди учрашувларини таҳлил қиладиган бўлсак уларда ўзига хос ёндашувлар, янгича форматларда ташкил этиш тенденциялари намоён бўлмоқда. Шу жиҳатдан юқоридаги таҳлилларни асосиз эканлигини қайд этишимиз мумкин.

Жумладан, “Адолат” социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Баҳром Абдуҳалимов 7 октябрда Фарғона шаҳридаги рақамли технологиялар марказида ёшлар билан учрашуви, унда ёш иқтидор эгалари – Хайрулла билан инглиз, Мадина билан араб тилида суҳбатлашди. Бу билан номзод бир қанча хорижий тилни билишини намоён этиб кўплаб сайловчиларнинг кўнглига йўл топа олган бўлса ажаб эмас.

Хуллас, сайловчилар билан учрашув овоз тўплашнинг муҳим босқичи ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан бундай учрашувларга жиддий эътибор қаратиш номзоднинг ҳам, партиянинг ҳам жамиятдаги нуфузини оширади. Номзодлар ана шундан келиб чиқиб учрашувларни янгича форматларда ва ёндашувларда ташкил этмоқдалар. Юқоридагилардан келиб чиқиб, бундай тенденция жорий йилдаги сайлов жараёнларининг ўзига хос жиҳатларидан бири ҳисобланади.

adolat.uz

loading...