Сеҳргар ишдан бўшади

0

Янги Зеландияданинг Крайстчерч кенгаши шаҳар сеҳргари лавозимида 20 йилдан ортиқ вақтдан бери ишлаб келаётган Ян Брэкенбери Ченнелл билан шартномани бекор қилди, деб хабар беради Esquire.

Маҳаллий ҳукуматнинг қарорига кўра, сеҳргар лавозими шаҳарнинг замонавий қиёфасига мос келмайди. 1998 йилда Крайстчерчнинг бош сеҳргарига айланган 89 ёшли Ян Брэкенбери Ченнелл сўнгги маошини декабрь ойида олади ва шундан сўнг шартнома бекор қилинади.

Ченнелл шаҳар кенгашини «тасаввурсиз бюрократлар тўдаси» деб атаган. У амалдорлар шаҳарнинг ҳақиқий мероси ҳақида тасаввурга эга эмаслигини таъкидлаб, сеҳргар Крайстчерчнинг асл қиёфасини ифодалашини айтган.

Ян Брэкенбери Ченнелл Янги Зеландияга 1970 йилларда кўчиб келган. Сеҳрга қизиққани сабаб у узоқ вақт иш топа олмаган, шунингдек, хоббисини жиддий қабул қилмагани учун кўплаб дўстлари ва хотинидан ажралган. Янги жойга келиб у оммавий чиқишлар қилган ва «сеҳрини» намойиш этган — масалан, рақслар ёрдамида ёмғир чақиришга уринган.

1982 йилда Янги Зеландия бадиий галерея ассоциацияси сеҳргарни тирик санъат намояндаси дея тан олган, Крайстчерч шаҳар кенгаши эса унинг учун расмий лавозим жорий этган. 1998 йилдан буён Ченнелл ушбу лавозимда «шаҳардаги реклама ишлари доирасида сеҳр ва бошқа сеҳргарлик хизматларини кўрсатгани учун» 11,7 минг АҚШ доллари миқдорида маош олиб келган.

Маълумот учун, 2009 йил сеҳргар Янги Зеландиянинг энг олий мукофоти — «Қиролича хизмати» унвонига сазовор бўлган.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here