Telegram да глобал муаммо

0

Бутун дунёда Telegram мессенжери ишдан чиққани ҳақда хабар тарқалмоқда, дейилади оммавий интернет-ресурсларнинг ишдан чиқиши ёки узилиб қолишини кузатиб бориш билан шуғулланадиган Downdetector сайтида берилган маълумотда.
Россия, АҚШ, Германия ва бошқа бир қатор мамлакатлар аҳолиси ушбу муаммо билан тўқнаш келган.

Аксарият фойдаланувчилар иловаларнинг ишлашида, серверларнинг уланишида ва сайтлар фаолиятида рўй бераётган узилишлардан шикоят қилмоқда.

Telegram – мессенжер кўплаб форматларда хабарлар ва медиафайллар алмашинувини амалга ошириш имконини беради. Мазкур лойиҳа 2013 йилда «ВКонтакте» ижтимоий тармоғи асосчиси Павел Дуров томонидан ишга туширилган.

loading...