Ўғрининг «катта»си ушланди

0

Энергетика вазирлиги штаби томонидан сентябрь ойида ўтказилган тадбирлар давомида Навоий вилояти, Кармана тумани, Боғи-шамол МФЙ ҳудудида фаолият юритаётган “Рубин Кармана” МЧЖга қарашли асфальт ишлаб чиқариш цехида ўрнатилган СТГ 50/100 завод рақами 24792 бўлган “Флогаз” русумли газ ҳисоблаш ускунасига ташқи таъсир кўрсатиш натижасида табиий газдан фойдаланишда қоидабузилиш ҳолати аниқланган. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар бермоқда.

Дастлабги ҳисоб-китобларга кўра, ноқонуний уланиш натижасида жами 242 минг 864 куб метр табиий газдан ноқонуний равишда фойдаланилгани маълум бўлди. Бунинг натижасида, газ таъминоти корхонасига етказилган зарар миқдори 242 миллион 864 минг сўмни ташкил этган.

Ушбу ҳажмдаги табиий газ 20 мингта хонадоннинг 1 кунлик истеъмолини ташкил қилган.

Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилган.

loading...