Ўзбекистонда иккита вертолёт сотувга қўйилди

0

Ўзбекистондаги эълонлар сайтида иккита вертолёт сотувга қўйилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.

Олх.уз сайтига жойлаштирилган эълонда ушбу ҳаво кемалари “завод нархи”да, 14 млн доллар(таҳминан 150 миллиард сўм)га сотилаётгани айтилган. Кун нашри ушбу эълон бўйича Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги билан боғланди. Улар Ўзбекистонда фуқаролар фуқаровий ҳаво транспортларини сотиб олишлари мумкинлигини маълум қилган. Шунингдек, агентлик ушбу транспорт билан фуқароларни ташиш хизматларини кўрсатмоқчи бўлса, авиакомпания очиш кераклигини қўшимча қилган. Агар фақат саёҳат қилиш ёки шахсий мақсадларда бошқа ҳудудларга бориш мақсадида фойдаланилса, Фуқаро авиацияси агентлигига тегишли ҳужжатларни тақдим қилиши ҳамда учиш учун бир нечта турдаги сертификатларни олиши керак бўлиши таъкидланди.

Бундан ташқари, ҳаво кемасига маълум вақт оралиғида доимий равишда техник хизматлар кўрсатиб турилади.

loading...