Хамири юмшоқ сосискали булочка тайёрлаймиз

0

Болаликдан севиб истеъмол қилинадиган сосискали булочкаларни тайёрлаб, оила аъзоларингизни хурсанд қилинг.

Керакли маҳсулотлар:

тухум — 2 дона;
сут — 250 грамм, 1 ош қошиқ;
шакар — 2 ош қошиқ;
хамиртуруш — 2 чой қошиқ;
ун— 450 грамм;
сариёғ — 4 ош қошиқ;
сосиска — 10—15 дона;
туз — 1 чой қошиқ.
Тайёрланиш жараёни:

Тухум, илиқ сут, туз, шакар ва хамиртуруш яхшилаб аралаштирилади.
Оз-оздан ун ва эритилган сариёғ солиниб, юмшоқ хамир қорилади.
Хамир думалоқ шаклга келтирилиб, 1 соатга иссиқ жойга қўйилади.
Хамир миқдори икки бараварга ортганда, 10—15 бўлакка бўлинади ва яна 15 дақиқага қолдирилади.
Ҳар бир хамир бўлагининг эни 15—20 миллиметр кенгликда ёйилади ва сосиска устидан ўраб чиқилади.
Усти ёпилиб, яна 30 дақиқага иссиқ жойга қўйилади.
Печ 180 даражада қизитилади ва булочкалар устига тухум сариғи суртилади.
Таъбга кўра кунжут ҳам сепиш мумкин.
Булочкалар юзаси қизаргунга қадар, 20 дақиқа давомида 200 даражада пишириб олинади.

loading...