Aфғонистонда гуманитар инқироз кучаймоқда

0

БМТнинг Қочоқлар бўйича Олий Комиссарлиги бошқармаси маълум қилишича, Aфғонистонда гуманитар инқироз кучаймоқда, 20 млн афғон ёрдамга муҳтож.

Бир ой олдин Aфғонистондаги гуманитар операциялар учун 606 миллион доллар кераклиги тахмин қилинган эди. БМТ бу миқдорнинг атиги 35 фоизини йиғди.

БМТ Қочоқлар бўйича Олий Комиссарлиги вакилининг таъкидлашича, бошқарма Aфғонистон билан чегарадош мамлакатларда логистика марказларини ташкил этиш, Кобулда кўчирилган юзлаб афғонларга шошилинч ёрдам кўрсатиш учун ҳаракат қилмоқда.

БМТга кўра, бугунги кунда афғон оилаларининг атиги беш фоизи тўғри овқатланмоқда. Беш ёшгача бўлган болаларнинг ярмидан кўпи очликдан азият чекади.

news.un

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here