Аллоҳ таоло белгилаб берган ризқимиздан ортиғига ҳам, камига ҳам эга бўла олмаймиз

0

Ҳазрат Али розияллоҳу анҳу отларини боғлаб, масжидга кираверишларида бир тиланчига кўзлари тушибди ва унга икки тилло танга эҳсон қилишни ният қилибдилар.

Намозларини ўқиб бўлиб, чиқиб қарасалар, тиланчи ҳам, отларининг эгари ҳам йўқ экан.

Янги эгар олмоқчи бўлиб бозорга борган эканлар, масжид олдида кўрган тиланчилари ўзларининг эгарларини сотиб турганларига кўзлари тушибди. Тиланчига бориб, икки тилло танга бериб, эгарларини сотиб олибдилар…

 

Аллоҳ таоло белгилаб берган ризқимиздан ортиғига ҳам, камига ҳам эга бўла олмаймиз, фақат шу ризқни ҳалол ёки ҳаром йўл билан топишимиз ўзимизга боғлиқ.

 

 

loading...