Антиқа таом: Қовоқ ичида гуручли бўтқа рецепти

0

Ушбу янги рецепт мазали бўлиши билан бирга, витаминларга ҳам бойдир.

Керакли маҳсулотлар:

 

қуритилган ўрик – 50-80 грамм;

майиз – 40 грамм;

гуруч – 100 грамм;

шакар – 1/2- 2 ош қошиқ;

сариёғ – 40 грамм;

қовоқ – 1 дона;

сув – 150 мл;

сут – 250 мл;

туз.

Тайёрланиш жараёни:

 

Майиз ва қуритилган ўрик 10-15 дақиқага сувга бўктирилади.

Гуруч тахминан 10 дақиқа давомида чала пишгунига қадар қайнатилади. Сўнгра ивитилган мевалар, туз, шакар ва юмшатилган сариёғ билан аралаштирилади.

Қовоқнинг юқори қисми кесиб олинади. Ичидан уруғ ва гўштли қисми олиб ташланади ва сариёғ суртилади.

Гуручли аралашма қовоқ ичига солинади ва устидан иссиқ сув ҳамда сут қуйилади, аралаштирилиб, қовоқнинг юқори қисми ёпилади.

Таом тахминан печда 1 соат давомида 180 даражада пиширилади.

loading...