Болафурушга жазо тайинланди

0

1993 йилда Андижон вилоятида туғилган аёл 3 кунлик чақалоғини сотмоқчи бўлган. Бу ҳақда «Ёшлар» телеканалининг «Янги давр» дастурида маълум қилинди.

 

Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Тошкент шаҳар Янги ҳаёт тумани бўлими ҳамда ИИФМББ ходимлари томонидан аёл 3 кунлик гўдагини 18 000 АҚШ долларига сотаётган вақтда ашёвий далил билан қўлга олинган.

 

Маълум бўлишича, судланувчи аёл 2014 йилда 1987 йилда туғилган эркак билан шаръий никоҳда яшаган. Иккита фарзанди дунёга келгач, қонуний никоҳдан ўтган. Аммо оилавий можаролар сабаб 2019 йилда уйни ташлаб чиқиб кетган. 2021 йилда эса яна ҳомиладор эканлигини билган. Пойтахтда иқтисодий қийинчиликларга дуч келгани сабаб, боласини сотмоқчи бўлган.

 

Суд ишни ўрганиб чиқиб аёлга нисбатан 5 йил қамоқ жазосини тайинлаган.

loading...