“Чотқол” дам олиш маскани сотувга қўйилди

0

Чорвоқ яқинидаги «Чотқол» дам олиш маскани сотувга қўйилди. Бу ҳақда “Spot.uz” хабар берди.

 

Унда айтилишича, уни сотиб олиш истагида бўлган харидор 200 ўринли меҳмонхона қуриши лозим. Масканнинг бошланғич нархи 12,2 миллиард сўм этиб белгиланган.

 

Ушбу жой 9,1 гектар майдонда жойлашган бўлиб, бино ва иншоотларнинг умумий ҳажми 2074 кв.м. Шунингдек, сув ва электр таъминоти мавжуд, лекин газ йўқ.

 

Дам олиш маскани 1988 йилда очилган бўлиб, ҳозирда ўз фаолиятини тўхтатган. Унинг бўлажак янги эгаси 2 йил ичида мазкур ҳудудда сайёҳлар учун камида 200 ўринли, 3 юлдузли, уч қаватли меҳмонхона қуришни ўз зиммасига олади.

 

Аризалар 10 ноябрга қадар қабул қилинади, аукцион 12 ноябрга белгиланган.

 

Маълумот учун: «Чотқол» – Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан 2020 йил сентябрь ойида сотувга қўйилган 26 та дам олиш масканларидан бири ҳисобланади.

loading...