G20 саммити: Афғонистон бўйича иштирокчиларнинг баёнотларида нималарга эътибор берилган?

0

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған: G20 доирасида Туркия билан Афғонистон бўйича ишчи гуруҳ тузиш керак. Толибон аёлларга ўқишга ва ишлашга рухсат бериши керак.

Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди: Афғонистон радикаллашув ва терроризм манбаига айланмаслиги керак. БМТ Хавфсизлик кенгашининг 2593-сонли резолюцияси асосида ягона халқаро жавоб берилиши зарур.

Япония бош вазири Фумио Кишида: Биз бир йил ичида Афғонистонга 200 миллион доллар ажратишни режалаштирганмиз.

Индонезия Президенти Жоко Видодо: Афғонистонда инклюзив ҳукумат тузилиши керак. У аҳолининг барча тоифаларини, шу жумладан аёлларни ҳам ўз ичига олиши керак.

Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И: биз Афғонистон томонларига қарорларни тезроқ қабул қилишига ёрдам беришимиз ва икки томонлама стандартларсиз терроризмга қарши ягона жабҳани қуришимиз керак. Барча бир томонлама санкциялар Толибондан олиб ташланиши керак. Уларни инклюзив ҳукуматлар ва мўътадил сиёсат тузишга ундаш керак. Афғон муаммосининг ечими-мамлакатни тиклаш ва ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш. Хитой 31 миллион долларлик ёрдамни (озиқ-овқат, қишки маҳсулотлар, вакциналар ва дори-дармонлар) етказиб беришни тезлаштирмоқда.

Қатар амири Шайх Тамим бин Ҳамад ал-Тани: биз Толибонни Афғонистонда умуммиллий ярашувни таъминлашга ва халқаро ҳамжамиятни прагматик бўлишга ва гуманитар ёрдам кўрсатишда иккиланмасликка чақирамиз.

РИА Новости

loading...