Ҳонгконгга кучли тайфун ёпирилди

0

Ҳонгконгга кучли тайфун ёпирилиши натижасида бир киши ҳалок бўлди, 20 киши жароҳатланди.

Ҳукумат 10 балли ўлчов бўйича огоҳлантиришнинг саккизинчи даражасини эълон қилган.

Мактабларда машғулотлар тўхтатилди, фонд бозоридаги савдолар бекор қилинди.

Ҳонгконг қонунчилик кенгаши йиғилиши 20 октябргача қолдирилди. Транспорт ҳаракати тўхтатилди.

Хабар қилинишича, кучли шамол оқибатида мотоцикл бошқариб кетаётган эркак бошқарувни йўқотиб симёғочга урилган ва шифохонада вафот этган.

РБК

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here