Истеъмолга яроқсиз гўштларни Жиззахдан Тошкент вилоятига жўнатиб турган фуқаролар жазоланди

0

Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманидан Тошкент вилоятига истеъмолга яроқсиз гўштларни жўнатиб турган фуқаролар аниқланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.

Маълум бўлишича, туманда яшовчи иккита шахс ҳеч қандай санитар гигиена қоидаларига риоя қилмаган ҳолда хонадонда гўштларни саралаб, вилоятга етказиб турган. Улар шунингдек, чиқиндиларни белгиланмаган жойга ташлаган.

Уларга нисбатан МжТКнинг тегишла моддаси билан баённома расмийлаштирилиб, ҳар бирига БҲМнинг 5 баробари (1,35 миллион сўм) миқдорида жарималар қўлланилган.

loading...