Каттақўрғондаги қурилишда кўтарма кран қулади

0
Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳридаги қурилишда кўтарма кран қулади, дея хабар қилди EVERYDAY.UZ мухбири.

Маълум бўлишича, ҳодиса 13 октябрь куни соат 14:30 ларда Улуғбек Барноев кўчасида содир бўлган.

Таъкидланишича, ҳодисага кўтарма кранининг транспорт юк оғирлигини кўтара олмагани сабаб бўлган. 30 ёшли кран ҳайдовчиси шифохонага олиб борилган. Унинг аҳволи яхши экани айтилмоқда.

Воқеа юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here