Муниса Ризаева қандай атирлардан фойдаланишини кўрсатди — видео

0

Уларнинг ўртача нархи 200 долларни ташкил қилди.

«Шуҳрат» медали совриндори Муниса Ризаева мухлисларидан бериладиган энг кўп савол — қандай атирлардан фойдаланиши ҳақидаги саволга жавоб берди.

Унинг сўзларига кўра, Муниса Дубай атирларидан фойдаланади. Хонанда уларни фақат Дубайдан буюртма қилишини таъкидлаган. Булар «Kajal Dahab», «Roses on ice by Kilian» ва «Blends of love». У энг яхши кўрадиган атири «Blends of love» эканини қайд этган. Хонанда ишлатадиган атирлар «Kajal Dahab» 210$, «Roses on ice by Kilian» 250$ ва «Blends of love» 132$ ни ташкил қилади.

 

«Қайси атирларни ишлатасиз деган саволлар бўлади. Жуда кўпчилик қандай атирларни ишлатишимни сўрайди. «Kajal Dahab» кечқурун учун, «Roses on ice by Kilian» кундуз учун. Энди Муниса Ризаева қандай атир ишлатишини биласиз. Албатта, энг яхшиси бу «Blends of love». Бу шунчаки ажойиб ҳид. Меники тугаяпти. Бундан фақат Дубайда сотилади», — дейди хонанда.

loading...