Намангандаги ЙТҲ велосипедчининг умрига зомин бўлди

0

10 октябр куни соат 14:20 ларда, Наманган шаҳар Нурафшон МФЙ Уйчи кўчасида, Чортоқ туманида яшовчи, 1989 йилда туғилган фуқаро автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган велосипедчи, Чортоқ туманида яшовчи, 1978 йилда туғилган фуқарони уриб юборган. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

 

Натижада, велосипедчи олган тан жароҳати оқибатида шифохонада вафот этган.

 

Ушбу ҳолат бўйича Чортоқ туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 10 октябръ куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here