Қамчиқ довонида «Спарк» пастликка тушиб кетди

0

12 октябрь куни 18:30 ларда “Қамчиқ” довонида ҳаракатланган “Спарк” автомобилининг ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл тагидан сув ўтказувчи иншоотга тушиб кетган. Бу ҳақда ФВВ хабар берди.

 

Қутқарувчилар томонидан махсус асбоб-анжомлар ёрдамида автомашинада бўлган ҳайдовчи ва бир нафар йўловчи чиқариб олиниб, тез тиббий ёрдам ходимларига топширилган.

 

Қутқарувчиларнинг тезкорлик билан амалга оширган ҳаракати натижасида икки инсон ҳаёти сақлаб қолинган.

 

loading...