Россиядан фуқароларни олиб келиш учун 4 та махсус йўловчи поездлар қатнови йўлга қўйилади

0

Пандемия даврида Россия давлатида қолиб кетган фуқароларга ёрдам бериш ва уларни қайтариш мақсадида «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан «Волжский-Тошкент» йўналишида 4 та махсус рейс йўлга қўйилади. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» ахборот хизмати хабар берди .

Мазкур поездлар 22, 25, 29 октябрь ҳамда 1 ноябрь кунлари соат 20:57 да «Волжский-Тошкент» йўналишида ҳаракатини амалга оширади.

Поездларга фақат бир томонга, яъни «Волжский-Тошкент» йўналишига чипталар сотилади.

«Россиядаги фуқароларнинг яқинлари Ўзбекистонда туриб, уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати нусхаси билан e-ticket.railway.uz орқали чипталарни электрон тарзда харид қилиб олиб, жўнатишлари ҳам мумкин», — дейилади хабарда.

gazeta.uz

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here