«Шу гапларни айтиш учун 20 йил бошим эгик юрди». Инстаблогер Бонамур ўзи ҳақидаги сирни ошкор қилди

0

«Шу гапларни айтиш учун 20 йил бошим эгик юрди». Инстаблогер Бонамур ўзи ҳақидаги сирни ошкор қилди.

У болалигида нуқсони бўлганини таъкидлаган.

«Шу гапларни айтиш учун 20 йил бошим эгик юрди». Инстаблогер Бонамур ўзи ҳақидаги сирни ошкор қилди

Блогер, Bonamur тахаллуси билан танилган Умида Абдуғаффорова болалигидан инсонлар унинг устидан кулгани, мазаҳ қилгани ҳақида гапириб, муваффақият сири ҳақида айтиб берди.

 

Унинг сўзларига кўра, 4 йил олдин қўлимдан ҳеч нарса келмайди деб ўйлаган. Ҳозир эса у қўлидан ҳамма нарса келишини таъкидлади. Bonamur ёшлигида унинг нуқсони бўлганини, шу сабабдан одамлар уни камситганини айтди. У онасининг вафоти ҳаётидаги энг катта йўқотиш экани ҳақида гапирди.

 

«4 йил олдин қўлимдан ҳеч нарса келмайди деб ўйлардим. Бугун эса аксинча. Қўлимдан ҳамма нарса келади. Шунчаки ўзингизга ишонинг. Қанча керак бўлса шунча ҳаракат қилинг. Бу уят эмас, бу кучлилигингизнинг кўрсаткичи. Ҳа мен ўша 16 йил ичида ҳамма камситган, масхара қилган, қўлидан ҳеч нарса келмайдиган қизман. Мана энди бошимни тик тута оламан. 20 йил ичида ҳеч кимнинг ёрдамисиз ҳаммасига ўзим эришдим. Ким учундир бу оддий ҳолат, лекин ҳамма дахшатни мен ўзим бошимдан ўтказдим. Энг катта йўқотиш — онамни йўқотдим. Камситишга, пульсизликка, хўрликларга чидаб ўтдим. Мен учун бу катта ютуқ. Ҳозир қўлим ҳамма жойга етади. Пулим бор, ҳурматим бор, мен керак бўлган инсонлар бор. Сиз мен ҳақимда негатив фикрларни гапириб ўтирганингизда мен ўз устимда ишладим. Энди сиз хонангизни бир бурчагига қараб орзу қилиб ўтирганингизда мен яшаябман», — дейди блогер.

Унинг таъкидлашича, болалигидан нуқсонли бўлган. Бироқ бу ҳақда аввал бирор марта гапирмаган. Ҳозир эса ҳаммасини бемалол айта олади.

 

«Вақтингизни бировларнинг гуноҳини сарҳисоб қилишга кетқизманг! Акс холда, ҳозиргидек орқада, фақат орзуларингиз ва кир ичингиз билан қолиб кетасиз. Ҳа шундай. Ўша мени камситган, муҳокама қилган инсонлар ҳам ортимда шундай қолиб кетишди. Мен улардан анча ўзиб кетдим. Сабаби бошида айтканимдек, улар мени масхара қилиб вақтини мен учун кетқизганида мен ўз устимда ишладим, ҳаракат қилдим ва улардан ўзиб кетдим. Менга шундай нуқсон, пульсизлик берганига беҳисоб шукур айтаман. Ўша вақти ўзгача, ҳаммадан орқада, нуқсонли бўлганимдан фахрланаман. Агар сиз каби ҳеч нимага зориқмаган, нуқсонсиз, мукаммал бўлганимда ҳозир бу даражада бўлмас эдим. Сиз олдин мазах қилдингиз. Энди эса мен бўлишга ҳаракат қиляпсиз. Ҳақиқатдан юзингизни бурманг. Қанча ҳаракат қилманг сиз орқадасиз. Шу гапларни айтиш учун 20 йил бошим эгик юрди. Бугун эса мендан бахтли инсон йўқ. Айниқса, сохта дин вакилларидан узоқроқ юринг. Уйнинг бурчагида Аллоҳ беради менга деб қўл қовуштириб ҳаммага шундай ёзиб ўтираверсангиз сиз аниқ аҳмоқсиз. Аллоҳ ҳаракат қилган инсонга беради. Дилимда бор беради деб эмас, ҳаракат қилсам беради деб яшанг. Бундай инсонлар бировни ютуғига севинмайди. Шундай гапингиздан хато қидириб сизга вақтини кетқизиб ўзини ақлли кўрсатмоқчи бўлиб ўтираверади. Сиз ундай инсонларнинг сафига қўшилманг. Сиз ўзингизга қулоқ солинг. Одамлар гапиради деб армонда ўтиришдан ёмони йўқ. Кўнглингизга келганини қилинг. Бир марта хато қилсангиз у хато . Иккинчи марта қилсангиз бу сизнинг танловингиз бўлади», — дейди у.

loading...