Термизда самарқандлик қидирувдаги шахс қўлга олинди

0

Қизириқ туманида 2021 йил феврал ойида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «б» бандида кўрсатилган жиноятни содир этиб, жиноий жавобгарликдан қочиб юрган. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирувда бўлган, эҳтиёт чораси сифатида «қамоқ» қўлланилган, Самарқанд вилоятида яшовчи, К.Жавоҳир 2 октябр куни, туман ИИБ Жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан Термиз тумани ҳудудида юрганлиги аниқланиб ушланган.

loading...