Ўртачирчиқда пахта ортилган трактор ва «Tracker» тўқнашди

0

Ижтимоий тармоқларда Ўртачирчиқ туманида содир бўлган ЙТҲ ҳақида хабар тарқалган эди. Ҳолат юзасидан Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси маълумот берди.

Унга кўра, 11 октябрь куни соат 20:55 ларда, Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ тумани ҳудудидан ўтган 4Р-20 «Тошкент-Тўйтепа» автомобиль йўлининг 27-километрида Тошкент шаҳридан Нурафшон шаҳри томон ҳаракатланиб кетаётган ҳайдовчи, 1990 йилда туғилган З.И. бошқарувидаги «Tracker» русумли ҳамда бир йўналишда, олдинда бўлган ҳайдовчи, 1964 йилда туғилган Н.С. бошқарувидаги 2 та тиркамали «МТЗ-80» русумли трактор иштирокида ЙТҲ содир бўлган.

Тўқнашув натижасида «Tracker» русумли автомобиль ҳайдовчисига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Ўртачирчиқ тумани ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.

loading...