Хуррак келиб чиқишининг сабаблари нима?

0

Шифокор Ҳилола Жумаева:

– Хуррак отиш сурункали касаллик бўлиб, юқори нафас йўлларининг сурункали яллиғланиши сабабли лимфа тўқималарининг катталашиши ва нафас йўлларининг торайишидан келиб чиқади. Бундан ташқари юз-жағ соҳасидаги ўзгаришлар, бурун тўсиғи қийшиқлиги ва ортиқча тана вазни ҳам хуррак отишга сабаб бўлади.

– Хуррак отишнинг энг хавфли жиҳатларидан бири – уйқуда нафаснинг сиқилиб қолиши бўлиб, бу ҳолатнинг бир неча маротаба такрорланиши кислород билан тўйиниш даражасининг пасайишига сабаб бўлади. Бу ҳолат эса инсульт ва инфаркт хавфини янада оширади.

-Беморларга даво муолажасидан ташқари, тепага қараб ухламаслик ҳам тавсия этилади.

«Соғлом ҳаёт»

loading...