Яккабоғлик аёл беш кунлик чақалоғини 5 минг долларга сотаётганида ушланди

0

Гулистон шаҳар ҳудудида ўтказилган тадбир давомида Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида яшовчи Б.С ўзининг 2021 йил 8 октябрь куни туғилган фарзандини 5 минг долларга сотган вақтда ушланди. Шунингдек, ундан кимёвий ишлов берилган пуллар далилий ашё сифатида олинган. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар қилди.

Шундан сўнг, Б.С.нинг вояга етмаган фарзанди Сирдарё вилояти Болалар уйига топширилди. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here