Байрутда юз берган отишма сабаб Ливанда мотам эълон қилинди

0

Ливан Бош вазири Нажиб Микати бугун, 15 октябрни Байрутдаги отишма қурбонлари шарафига мотам куни деб эълон қилди. Бу ҳақда Ливан ҳукумат девонхонаси тарқатган хабарда айтилган.

 

Унда 15 октябрь, жума кечаги воқеалар қурбонлари учун умумий мотам куни деб эълон қилинган. Қайд этилишича, шу куни барча давлат идоралари, шунингдек, давлат ва хусусий мактаблар ёпилади.

loading...