Имомали Раҳмон Афғонистондаги инқироз МДҲ мамлакатлари хавфсизлиги учун жиддий таҳдидлигини айтди

0

Афғонистондаги ҳарбий-сиёсий инқироз МДҲ мамлакатлари учун жиддий таҳдид ҳисобланади, деди Тожикистон президенти Имомали Раҳмон МДҲ давлатлари раҳбарларининг онлайн-йиғилишида.

«Афғонистондаги ҳарбий-сиёсий ва гуманитар инқироз мамлакатларимиз хавфсизлигига нисбатан жиддий таҳдид пайдо қилди», — деди у.

Имомали Раҳмоннинг таъкидлашича, БМТ Хавфсизлик кенгашининг террорчи гуруҳлар рўйхатига киритилган «Толибон» ҳаракатининг ҳукумат тепасига келиши Тожикистонга қўшни мазкур давлатдаги вазиятни «янада мураккаблаштирди».

У Тожикистон МДҲ мамлакатлари ҳудудида фаолияти тақиқланган террорчи ташкилотлар ягона рўйхатини тузишда ҳамдўстлик мамлакатларининг қўллаб-қувватлашига умид қилаётганини айтди.

Шунингдек, Тожикистон президенти МДҲ мамлакатларини биологик хавфсизлик ва иқлим ўзгаришига қарши курашда ҳамкорликни кучайтиришга чақирди.

tass.ru

loading...