Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига энг кўп коммунал соҳа бўйича мурожаат қилинган

0

Қайд этилишича, агентликка келиб тушган 21 мингга яқин ариза, шикоят ва таклифнинг 51 фоизи уй-жой коммунал, транспорт хизматларига тўғри келса, 22 фоизи савдо ва умумий овқатланиш хизматлари, 15 фоизи алоқа, молия ва ижтимоий хизматлар ҳамда 11 фоизи реклама муносабатлари ва бошқа масалаларга тўғри келади.

Кўриб чиқилган мурожаатларнинг 79 фоизи қаноатлантирилган, 18 фоизига тегишли тушунтириш берилган ва 3 фоизи ваколатли идораларга юборилган.

Ўрганишлар давомида истеъмолчиларга етказилган зарар миқдори 136,9 миллиард сўмни ташкил этиши аниқланган. Бугунги кунга қадар истеъмолчилар фойдасига 86,5 миллиард сўм маблағ (аниқланган маблағнинг 63,1 фоизи) қайта ҳисоб-китоб қилинишига эришилган.

loading...