Кўз нега ёшланади?

0

Шифокор Ҳилола Жумаева:

– Кўзнинг ёшланишига нафақат шамоллаш, балки аллергия, конъюктивит, кератит, блефарит, турли кимёвий таъсирлар, жароҳатлар ва кўз мугуз пардасининг зарарланишлари ҳам сабаб бўлади.

-Кўз ёшланиши кўп ҳолларда касаллик белгиси тарзида намоён бўлади. Шу сабабли асосий касалликни даволаш йўли билан кўз ёшланишини бартараф этиш мумкин. Касалликни уйда кўз томчилари билан даволаш учун шифокор офтальмологга мурожаат қилиш ва сабабини аниқлаш ҳамда шифокор тавсияларига риоя қилиш лозим.

-Ҳаво совуқ ва шамолли кунларда кўзларни шамолдан асраш, даволаш билан биргаликда аллергияси мавжуд инсонлар аллергенлардан узоқ бўлишлари керак.

«Соғлом ҳаёт»

loading...