МИБ: “Korean аnd migrations xususiy bandlik agentligi” жабр кўрган фуқароларга моддий зарар ундириб берилмоқда

0

Мажбурий ижро бюроси Тошкент шаҳар бошқармаси иш юритувига Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг 14.09.2020 йилдаги ҳукмига асосан судланган Қ.Отақулов ва бошқалардан солидар тартибда 2 298 нафар фуқаролар фойдасига 19 млрд. 804 млн. 169 минг 257 сўм моддий зарар ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати 12.10.2020 йилда келиб тушган.
МИБ Тошкент шаҳар бошқармасига 1.485 нафар фуқаролардан келиб тушган аризалар асосида фуқаролар тақдим этган банк ҳисоб рақамларига 7 млрд. 259 млн. 028 минг 718,4 сўм пул маблағлари пропорционал тақсимлаб ўтказиб берилган. Бундан ташқари депозит ҳисоб рақамида 237 млн. 687 минг 571,6 сўм пул маблағлари сақланаётган бўлиб, яна 742 нафар фуқаролар томонидан аризалар тақдим этилиши заҳоти МИБ Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан пул маблағлари ўтказиб берилади.
Шунингдек, олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида “Korean аnd Migrations xususiy bandlik agentligi” МЧЖга тегишли бўлган 36 млн. 71 минг 500 сўмга, 71 млн. 173 минг 150 сўмга, 16 млн. 929 минг 771 сўмга баҳоланган товар моддий бойликлар реализация қилиш учун “TRADABLE ONLY EVA” МЧЖга топширилган, 76 млн. сўмга баҳоланган мол-мулклари эса Бюрониинг Наманган вилояти бўлими томониидан ҳозирда савдо дўконларига сотувга чиқарилган.
Бундан ташқари Наманган вилояти Уйчи тумани Бирлашган қ.ф.й. Кесканёр м.ф.й.да жойлашган ер участкасининг умумий майдони 661,7 кв.м бўлган 414 млн. 200 минг сўмга баҳоланган идора бино-иншооти, қарздор Х.Турдиев номига расмийлаштирилган 116 млн. 582 минг сўмга баҳоланган Қашқадарё вилояти, Китоб тумани, Яккатут МФЙ, Яккатут кўчаси, рақамсиз уй, шунингдек, Наманган вилояти, Уйчи тумани, Шифокор МФЙ, Ғ.Ғулом кўчасида жойлашган 157 млн. 270 минг сўмга баҳоланган савдо бино иншоотлари онлайн аукцион савдоларига чиқарилган, мазкур мол-мулклар ҳақидаги маълумотларни “Auksion.uz” ижтимоий тармоғидан олиш мумкинлигини билдирамиз.
Ушбу мол-мулклар реализациясидан тушган пул маблағлари етказилган зарарларни қоплаш мақсадида “Korean аnd Migrations xususiy bandlik agentligi” МЧЖдан жабр кўрган фуқароларга мутаносиб равишда тақсимланиб, уларнинг банк пластик карталарига ўтказиб берилишини маълум қиламиз.

loading...