Озарбайжон президенти Илҳом Алиев «Пандора ҳужжатлари» халқаро журналистлар консорциуми томонидан ўтказилган кенг кўламли тергов айбловларига жавобан муносабат билдирди.
Озарбайжон раҳбари ҳужжатлардаги баъзи ҳақиқатни тан олди. У материалларда пайдо бўлиши ҳақида Италиянинг La Repubblica газетасига берган интервьюсида изоҳ берди, деб хабар берди РИА Новости.
Алиев «Пандора ҳужжатлари»ни ўқимаганини таъкидлади.
«Ҳужжат ҳақда менга хабар беришди, ундаги 5 фоиз маълумот ҳақиқaт, қолганлари ёлғон“, – деди Алиев
Алиевнинг айтишича, Озарбайжон Президенти этиб сайланишидан олдин у муваффақиятли тадбиркор бўлган, лекин юқори лавозимни эгаллагач тўғридан-тўғри бизнес билан шуғулланишни тўхтатган.
Алиев қариндошларининг бизнес фаолияти шаффоф ва халқаро даражада тасдиқланганини ҳам айтди.
tarjumon.uz