Саида Раметованинг муваффақият сири ҳақида

0

«Ўзим яхши кўрган касбни танлаганман», — дейди у.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, «Меҳнат-шуҳрати» ордени соҳибаси Саида Раметова ўзининг муваффақияти сири ҳақида гапириб берди.

 

Унинг таъкидлашича, инсон ҳаётда мақсад билан яшаши керак, шунда у ҳамма ишга улгуради. Актриса муваффақиятида оиласи ва яқинларининг ҳамиша қўллаб-қувватлагани ва тушунишини сабаб эканини таъкидлайди.

 

«Менинг фикримча, агар ҳаётда мақсад билан яшасангиз, олдингизга катта-катта режаларни қўйсангиз, ўша мақсад сизни фақат яхшиликка етаклайди. Шунда чарчашни ҳам билмайсиз. Имкон қадар ҳаммага яхши гапни ҳам гапирасиз. Уларнинг кўнглини олишга ҳам ҳаракат қиласиз. Турмуш ўртоғингизга ҳам, фарзандларингизга ҳам, ҳаммага вақт топа оласиз. Чунки мен ўзим яхши кўрган касбни танлаганман. Менга Аллоҳ мени тушунадиган инсонларни берган. Улар мени тушунгани учун, қўллаб-қувватлагани учун менда куч-ғайрат кучли бўлган. Ҳаммасига вақт ажратишга улгурманган деб ўйлайман», — дейди актриса.