Сергей Лавров Ўзбекистонда рус мактаблари ташкил этилишини маълум қилди

0

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Москва мамлакат билан иттифоқдош барча мамлакатларда рус мактабларини ташкил этилишига қизиқиш билдираётганини маълум қилди, деб хабар беради «РИА Новости».

«Тожикистонда бизнинг методологиямизга асосланган тўлиқ дастур бўйича ўқитиладиган бешта мактаб ташкил этилмоқда. Ҳозирда Ўзбекистон учун ҳам шундай дастур тайёрланмоқда. Сўнгги вақтларда Арманистоннинг янги раҳбарияти Арманистон учун ҳам худди шундай дастур ишлаб чиқаришга қизиқиш билдиряпти», — дейди Лавров чет элда яшовчи рус ватандошларининг рус тилини тарғиб қилиш ҳақидаги VII жаҳон конгрессида.

Унинг сўзларига кўра, Москва буни барча иттифоқчилар ва стратегик шериклар учун намунали лойиҳага айлантиришдан манфаатдор.

«МДҲ мамлакатларидаги Россия ОТМларининг филиаллари тизими ҳам анча туриб қолган, уларни ҳам кенгайтириш ва ривожлантириш лозим», — дея қўшимча қилади вазир.

loading...