Ўзбекистонликларнинг реал даромади 10 фоизга ошди

0

Давлат статистика қўмитаси, 2021 йилнинг январ–сентябр ойида Ўзбекистоннинг иқтисодий ҳолатига оид рақамларни эълон қилди.

Расмий статистикага кўра:

  • Ялпи ички маҳсулот ҳажмининг ўсиш суръати – 6,9 фоиз;
  • — саноат ишлаб чиқариш физик ҳажми индекси – 9 фоиз;
  • қурилиш ишлари ҳажмининг ўсиш суръати – 4,5 фоиз;
  • чакана савдо товар айланмаси ўсиш суръати – 9,8 фоиз;
  • бозор хизматлари ҳажмининг ўсиш суръати – 19,5 фоиз;
  • ташқи савдо айланмаси ўсиш суръати – 2,5 фоиз;
  • рўйхатдан ўтган корхона ва ташкилотлар сони – 566 457 та;
  • фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони – 538 466 та.

Шунингдек, Статқўм январ–сентябр ойидаги республиканинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳолатига оид рақамларни ҳам маълум қилди.

Унга кўра,

  • — Аҳоли сони 35 млн 79 мингга етган;
  • нархлар ўсиш индекси (сентябрда) 1,1 фоизни ташкил этган (2020 йилда 1,4 фоиз);
  • аҳолининг реал умумий даромадлари ўсиш суръати – 10,4 фоиз;
  • ЯИМ ўсиши – 6,9 фоиз;
  • транспорт соҳасида юк айланмаси – 12,3, йўловчи айланмаси 7,4 фоиз ошди;
  • саноат ишлаб чиқаришда ўсиш суръатлари 9 фоиз.
loading...