Британия қироличаси энди фақат «Malvern» минерал сувини ичади

0

Манбаларга кўра, Британия қироличаси яқинда севимли ичимлиги — мартинидан воз кечган ва у энди фақат Malvern минерал сувини ичади.

Таъкидланишича, бу қарор Елизавета II нинг шахсий танлови бўлган.

“Яқинда шифокорлар унга спиртли ичимликдан воз кечиш фойдали бўлишини айтди. У спиртли ичимликлардан бутунлай воз кечишга қарор қилди, лекин у ҳеч қачон кўп ичмаган”, дейилган хабарда.

Маълум қилинишича, қиролича Елизавета II нинг зич иш жадвали бор, унга жорий йилнинг ноябрь ойида Глазгода бўлиб ўтадиган COP26 иқлим саммити ва келгуси йилда бўладиган тахтга ўтиришининг платина юбилейи (70 йиллиги) киради, у ушбу тадбирларда энг яхши ҳолатда бўлишни хоҳлайди.

РБК

loading...