Фарғонада фуқарони Кореяга жўнатаман деб 5200 АҚШ доллариги «ухлатган» фирибгар қўлга олинди

0

Жорий йилнинг 6 октябр куни Ж.Ж Фарғона туман ИИБга мурожаат қилиб, унда 2020 йилнинг июн ойида номаълум шахс ишончига кириб, 5.200 АҚШ доллари эвазига Корея давлатига ўқишга олиб кириб қўйишини айтиб, пулни олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган пулни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборганлигини билдирган. Бу ҳақда Фарғона вилоят ИИБ хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Ё.М содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

loading...