МИБ ходимлари беллашувга киришди

0

Яхши биламизки, Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида мамлакатимизда кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.
Ҳудди шунингдек, Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ташкил этилганлигининг 30 йиллиги ҳамда 8 январь – прокуратура органлари ходимлари кунини юқори савияда ўтказиш мақсадида, прокуратура ходимлари ўртасида турли спорт мусобақалари ташкил қилинмоқда.
Бугун, Мажбурий ижро бюросининг марказий маҳкамаси ҳамда бошқарма, туман-шаҳар бўлимлари иштирокида «ЁШЛИК» спорт-соғломлаштириш мажмуаси спорт мусобақалари доирасида стол тенниси, шахмат ва шашка спорт турларига старт берилди.


Келгусида эса, мини футбол, кураш ва бошқа спорт турларини ҳам юқори савияда ўтказилиши назарда тутилган.
Мусобақа ғолибларини эса, олдинда республика босқичидаги мусобақалар кутмоқда.
Спорт қатнашчиларига омад тилаб қоламиз!

loading...