Рустам Азимов ОАВда кўриниш берди

0

Собиқ бош вазир ўринбосари, молия вазири, ҳозирда Ўзбекинвест раҳбари бўлиб ишлаётган Рустам Азимов кўп вақтдан бери илк бор ОАВда кўриниш берди. Азимов ЎзА сайтида Ўзбекистоннинг аввалги ва ҳозирги сиёсати ҳақида гапирди.

Азимов ўз мақоласида Ислом Каримов бошқаруви даврини эслади. Собиқ бош вазир ўринбосари Илом Каримов ўзига ва атрофидагиларга ўта талабчан бўлганини қайд этди.

Азимовнинг фикрича, сўнгги 5 йилда Ўзбекистонда демократик ислоҳотлар амалга оширилган. Бундан ташқари, Азимов мамлакатда камбағалликни қисқартириш ва иқтисодий вазият борасида катта ишлар қилинганини таъкидлади.

Таъкидлаш жоиз, Азимов 2017 йилда ҳукуматдан кетган эди. Ўша вақтдан бери у оммавий тадбирлар ва ОАВда кам кўринаётган эди.

loading...