Стоматит нима сабабдан юзага келади?

0

Шифокор Ҳилола Жумаева:

 Стоматит – оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг яллиғланиш касаллиги бўлиб, вирус, бактерия ва замбуруғ сабабли юзага келади. Оғиз бўшлиғига инфекция тушиши, ЛОР аъзолари онкологик касалликлари, ҳазм тизими касалликлари (12 бармоқли ичак ва ошқозон яраси, гастрит, колит), организмда витамин В, фосфор ва руҳ элементларининг етишмовчилиги ҳам стоматитларнинг келиб чиқишига сабаб бўлади.

-Касалликни даволаш асосий касалликни даволаш ва маҳаллий таъсир кўрсатувчи дори воситалари ёрдамида амалга оширилади.

-Касалликни олдини олиш учун оғиз бўшлиғи гигиенасига риоя қилиш, тишларни ўз вақтида даволаш ва иммунитетни мустаҳкамлаш лозим.

«Соғлом ҳаёт»

loading...