“Толибон” делегацияси Москвада ўтказиладиган саммитда иштирок этади

0

“Толибон” делегацияси 20 октябрь куни Афғонистон бўйича “Москва формати” учрашувида иштирок этиши маълум бўлди. Бу ҳақда Афғонистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Абдул Қаҳар Балхий хабар берди.

Унинг айтишича, делегацияга Афғонистон муваққат ҳукумати бошлиғининг ўринбосари Абдул Салам Ҳанафий бошчилик қилади. Шу билан бирга “Толибон” Москвада турли мамлакатлар вакиллари билан ўзаро манфаатли масалалар бўйича музокаралар ўтказишни ҳам режалаштирган.

 

Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарованинг таъкидлашича, “Москва формати” учрашувида Кобулга инсонпарварлик ёрдами бериш масалалари муҳокама қилинади, шунингдек, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш каби мавзулар ҳам кун тартибига киритилган.

loading...