“Туркия осмони устидан учиб ўтаётганда бизга қараб турк ҳарбий ҳаво кучларининг қирувчи самолёти учирилди” – Шавкат Мирзиёев

0

ЎзЛиДеПдан номзод Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятида сайловчилар билан учрашув давомида “Меҳр» операцияси ҳақида гапирди.

Номзоднинг сўзларига кўра, ушбу операцияни амалга ошириш осон бўлмаган.

Бир сафар юртдошларимизни Суриядан олиб келаётган самолёт Туркия осмони устидан учиб ўтаётганда бизга қараб турк ҳарбий ҳаво кучларининг қирувчи самолёти учирилди ва Туркия ҳудудини тезда тарк этишни талаб қилди. Кейин биз ноилож самолётни қўндириш учун тезда бошқа жой қидирдик ва энг яқин Озарбойжонга қўндиришга рухсат олдик. Шундан сўнг ўзим шахсан Туркия Президенти Эрдоган жаноби олийларига қўнғироқ қилдим. Музокаралардан кейин, самолётимиз яна учишда давом этди.

Гарчи адашган бўлишса ҳам, лекин улар ватандошларимиз-ку. Улар учун ким билан бўлса ҳам музокара олиб боришга тайёрман, — деди Шавкат Мирзиёев.

loading...